Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Назарбоевнинг учинчи куёви ҳам истеъфога чиқди
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибоев "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимини тарк этди. Бу ҳақда палата сайтида чоп этилган баёнотда айтилган.
"Бугундан бошлаб мен "Атамекен" миллий тадбиркорлар палатаси президиумининг сайланган раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим", — дейди Кулибаев.
Мурожаатномасида у ўзининг саккиз йиллик фаолиятини сарҳисоб қиган, хусусан, шу вақт ичида "бизнес ва ҳукумат ўртасида конструктив мулоқот" йўлга қўйилгани, "қулай ишбилармонлик муҳити" изчил шакллантирилганини таъкидлади.
Маълумот учун, Кулибоев собиқ давлат раҳбарининг ўртанча қизи Динарага уйланган. Аввалроқ Назарбоевнинг яна икки куёви, "КазТрансОил" АЖ бошқаруви раиси, собиқ президентнинг кенжа қизи Алияга уйланган Димаш Дўсанов ва "ҚазақГаз" Миллий компанияси бошқаруви раиси, Тўнғич қизи Дариғанинг эри деб аталган Қайрат Шарипбоев ўз лавозимидан айрилган эди.