Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Садир Жапаровнинг қариндоши ҳибсга олинди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТАСС президент матбуот котиби Эрбол Султонбоевга таяниб хабар бермоқда.
“Қўлга олинган Улан Жапаровга келсак, у ҳақиқатан ҳам давлат раҳбарининг қариндоши эканлигини маълум қиламиз. У божхонадаги муаммолар билан боғлиқ коррупцион схемаларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Президент Жапаровнинг шахсан ўзи гумонланувчиларга нисбатан барча қонуний чоралар кўрилишини талаб қилди”, — деди Султонбоев.
Султонбоевнинг таъкидлашича, ҳибсга олинган 32 ёшли Улан Жапаров Қирғизистон президентининг амакиваччаси эканлигини айтди.
Қирғиз президенти матбуот котибининг қўшимча қилишича, у ҳар қандай фуқаро жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилади.
“Агар иш коррупция билан боғлиқ бўлса, етказилган зарарни қоплаш мажбурийдир. Бу ҳолат коррупцияга қарши курашда танлов йўқлигини яна бир бор кўрсатди. Бу давлат раҳбарининг талаби”, - дея хулоса қилди у.



