Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Умра зиёратчилари қандай вакцина билан эмланган бўлишлари керак?
Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати жавоб берди.
Маълум бўлишича, Умра сафарига борувчи фуқаро “COVID-19”га қарши “Astra-Zeneca”, “Moderna”, “Pfizer” ёки “Jonson & Jonson” вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим.
Талаб қилинган вакциналарни эмас, балки “Спутник V” ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналар билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналаридан бири билан 1 марта эмланиши кифоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаган эди.
Шунингдек, Умра сафари хизмати нархи ошгани ва карантиндан олдин тўлов қилиб навбат кутаётганлар ҳам қўшимча тўлов қилишлари кераклиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.