Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Дунёда йилига 247 миллион киши безгакка чалинмоқда —ЖССТ
Жами касалланиш кўрсаткичларининг 95 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 96 фоизи Африка қитъасида қайд этиляпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйилмоқда.
Энг ёмони, минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус қайд этганидек, ҳозир безгакка қарши курашиш воситалари мавжуд. Бу борадаги профиликтика, диагностика ва даволаш усуллари самарадорлиги тасдиқланган.
Хусусан, касалликка қарши эмланиш орқали ҳар йили ўн минглаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Қолаверса, инфекция ўчоқлари аниқланган мамлакатларга кўмак бериш йўли билан эпидемияни жиловлаш имкони бор.
Масалан, 2019 йилда синовдан муваффақиятли ўтган безгакка қарши биринчи вакцина қарийб 30 йиллик изланишлар натижасида яратилди.
У касалликнинг олдини олишда хавфсиз ва самарали экани исботланди. Шундан сўнг мазкур эмлаш воситаси ЖССТ томонидан 2021 йилда оммавий қўллаш учун тавсия этилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача Гана, Кения ва Малавида 1,5 миллион бола ташкилот томонидан мувофиқлаштирилган пилот-лойиҳа асосида биринчи дозада эманган.
Иккинчи дозадаги вакцинация дастури маъқулланиши билан эмланувчи қатлам қамрови янада ошади.
Қолаверса, ҳозир безкак тарқатувчи чивинларга қарши курашда инновацион усуллардан фойдаланишга киришилган.



