Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Араб олимлари Марснинг тўлиқ харитасини яратишди
Харитада қутб музликлари, тоғлар ва ҳаракатсиз вулқонлар, шунингдек, 3,5 миллиард йил аввал сув билан тўлдирилган қадимий дарёлар, кўллар ва водийлар қолдиқлари кўрсатилган.
Араб олимлари Марснинг тўлиқ харитасини яратишди, ушбу харитада сайёранинг геологик хусусиятлари акс эттирилган.
Space.com’нинг маълум қилишича, Марс харитаси Нью-Йорк университети Абу-Даби (NYUAD) ва Бирлашган Араб Амирликлари космик фанлар маркази бошчилигидаги олимлар жамоаси томонидан яратилган.
“Юқори аниқликдаги харита олимларга Марс ҳақидаги бир қатор ўткир саволларга жавоб беришга ёрдам бериши мумкин. Тадқиқотчилар орбитада Амирликлар Марс Миссиясидан (EMM) тўпланган маълумотлардан фойдаланганлар.
Марс Hope’нинг энг илғор борт тасвирлаш тизими – Emirates Exploration Imager (EXI) “кўзлари” орқали кўрсатилган. Олимлар харитани Марснинг такомиллаштирилган атласи доирасидаги ҳамма учун очиқ қилишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
Харитада қутб музликлари, тоғлар ва ҳаракатсиз вулқонлар, шунингдек, 3,5 миллиард йил аввал сув билан тўлдирилган қадимий дарёлар, кўллар ва водийлар қолдиқлари кўрсатилган.
Олимлар жамоаси бир Марс йили (яъни икки Ер йили) давомида ўтказилган 300 дан ортиқ кузатувлардан фойдаланган.
Маълумот ўрнида, Hope орбитаси БАА ва бутун араб дунёсининг биринчи сайёралараро миссиясидир.