Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Глобал геоиқтисодий ҳодисалар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир ўтказди?
Сўнгги 3 йилда давлат улуши мавжуд банкларнинг халқаро тижорат банклари, тараққиёт банклари ва халқаро молия ташкилотларидан олинган қарзлари миқдори кўпайди.

Глобал миқёсда озиқ-овқат ва энергия нархларининг кескин кўтарилиши натижасида ривожланган давлатлар (июнь ойида АҚШда 9,1%, Буюк Британияда 8,2%, Канадада 8,1%), шунингдек, ривожланаётган мамлакатларда ҳам (Туркияда 78,6%, Аргентинада 63,9%, Эстонияда 21,8%) юқори инфляция кўрсаткичлари кузатилди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълум қилди.
Сўнгги 40 йилдаги энг юқори инфляцияга дуч келган ривожланган давлатлар марказий банклари асосий фоиз ставкаларини бир неча марта кўтаришга мажбур бўлди.
АҚШда очиқ бозорлар бўйича федерал қўмита (ФОМC) федерал ставкани йил бошидаги 0-0,25% оралиғидан 2,25-2,5% гача (2,25 фоиз пунктига, қаторасига 4-марта) оширишга қарор қилди.
Англия банки Пул-кредит сиёсати қўмитаси томонидан асосий ставка 0,25% дан 1,75% гача (қаторасига 5-марта) кўтарилди.
Асосий ставкаларнинг оширилиши ортидан молия ва капитал бозорларида фоиз ставкалари ҳам сезиларли даражада ошиб борди.
Натижада, ушбу тенденсия ривожланаётган мамлакатлардан капитал оқиб чиқиб кетишига, валюталарининг қадрсизланишига, қарз юкининг ортишига олиб келди.
Халқаро молия институти (ИИФ) ва Реутерс халқаро агентлиги маълумотларига кўра, 2022-йилнинг июн ойида ривожланаётган давлатлардан 4 миллиард доллар, май ойида 5,1 миллиард доллар, апрел ойида 4 миллиард доллар ва март ойида 9,8 миллиард доллар миқдорида капитал чиқиб кетган.
Ҳозирги шароитда ривожланган мамлакатларда фоиз ставкаларининг оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётига асосан бозор шартларида олинган ташқи қарз (масалан, суверен евробондлар ва тижорат банклари евробондлари) каналлари орқали таъсир кўрсатиши мумкин.
Сўнгги 3 йилда давлат улуши мавжуд банкларнинг халқаро тижорат банклари, тараққиёт банклари ва халқаро молия ташкилотларидан олинган қарзлари миқдори кўпайди.
Бу эса банк сектори ташқи қарзини 2018-йилдаги ЯИМнинг салкам 2% и миқдоридан 2021-йилда ЯИМнинг қарийб 10,5% игача оширди.
Ҳозирги геоиқтисодий ҳодисалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон глобал инқирозлар даврида ташқи омилларнинг иқтисодиётимизга таъсирини камайтириш ва иқтисодий ўсишни молиялаштиришда “яширин” ички имкониятлардан фойдаланиш бўйича ислоҳотларни давом эттириши лозим.
Кенг кўламли ислоҳотлар доирасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
– капитал бозорини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва бунда институционал инвесторлар, яъни пенсия фондлари, суғурта компаниялари ва ўзаро фондлар фаолиятини такомиллаштириш ва иқтисодиётдаги узоқ муддатли жамғармаларни жалб қилиш орқали маҳаллий капитал бозорида талабни юзага келтиришни назарда тутиш; маҳаллий капитал бозорлари компанияларга миллий валютада ички қарз олиш имкониятларини ошириб, валюта номувофиқлиги ва тизимли рискларни камайтиришга имкон беради.
– молия секторини ислоҳ қилиш (жумладан, банкларни хусусийлаштириш) жараёнини жадаллаштириш орқали хусусий сектор жамғармалари ҳажмини ошириш, хусусан, аҳолидан жалб қилинган депозитларнинг банк тизими мажбуриятларидаги улушини 2025-йилга қадар 50% га етказиш лозим. 2022-йилнинг 1-июл ҳолатига кўра, кўрсаткич 11,7% га тенг.



