Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Туркиядаги зилзила сайёҳлик оқимига таъсир кўрсатадими?
6 февралдан кейин зилзиладан ҳалок бўлганлар оиласи ва жабрдийдаларга ҳамдардлик мақсадида жаҳон бўйлаб сайёҳларнинг Туркияга келиши қисқарди. Айни дамда Туркия ўзига келмоқда.

Шу йилнинг 6 февраль куни Туркия жанубий-шарқида 9 соатлик фарқ билан - 7,7 ва 7,6 магнитудага тенг иккита зилзила қайд этилди. Мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонинг фикрича, 1939 йилдан бери қайд қилинган энг фожиали зилзила бўлди.Ер қимирлашлари мамлакатнинг ўнлаб вилоятларида, шунингдек қўшни мамлакатларда ҳам сезилди.
Бу галги зилзила 1939 йилдан бери Туркия бўйлаб шарқдан ғарбга, Шимолий Онадўли ёриғи бўйлаб ҳаракатланаётган 7,0 магнитудали зилзилалар қаторидаги саккизинчиси бўлди.
Биламиз, Туркия туризм мамлакати. Бир йилда Туркияга келадиган сайёҳлар сони 50 миллионга яқинлашиб қолди. Мамлакат жануби–шарқида юз берган зилзила Туркия жанубидаги Анталия, Алания ёки Измир каби сайёҳлик марказларига таъсир кўрсатадими, деган савол ва ҳавотирларни уйғотди.
Дейлик, ҳукумат зилзиладан жабрланганларнинг бир қисми Анталиядаги меҳмонхоналарга жойлаштирилиши борасида маълум қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Газиантеп шаҳрида юз берган зилзила Туркия сайёҳлик соҳасига деярли салбий таъсир кўрсатмайди. Жабрдийдалар маълум вақт, масалан май ойигача меҳмонхоналарга жойлаштирилади (уларнинг меҳмонхоналарда яшашлари учун ҳақ хукумат томонидан қопланади).
Анталияда сайёҳлик мавсуми асосан июнь-август ойларига тўғри келади. Мутахассислар, масалан Россия туроператорлари Ассоциацияси зилзила Туркия курортларидаги хизмат кўрсатиш сифатига таъсир кўрсатмаслигига умид қилмоқда.
Ассоциация ижрочи директори Мая Ломидзенинг айтишича, зилзиладан азият чеккан минтақалар россиялик сайёҳлар орасида машҳур бўлмаган.
“Кўп йиллик тажрибамиздан хулоса қилсак бўладики, табиий катаклизмалар нуфузли йўналишлардаги вазиятни ўзгартирмайди”, – дейди “ITM group” туроператори бош директори Константин Мальков.
Унинг айтишича, кўп йиллар мобайнида Туркия – ноёб туристик салоҳият ярата олди.
Дарҳақиқат, сиёсий инқирозлар (давлат тўнтаришига бўлган уриниш) ҳам, пандемия ҳам Туркиянинг туристик салоҳиятига деярли салбий таъсир кўрсата олмади. Таҳлилчиларнинг фикрича, май ойига қадар Туркия туристик салоҳиятини тўла тиклай олади.
Тан олиш керак, 6 февралдан кейин зилзиладан ҳалок бўлганлар оиласи ва жабрдийдаларга ҳамдардлик мақсадида жаҳон бўйлаб сайёҳларнинг Туркияга келиши қисқарди.
Айни дамда Туркия ўзига келмоқда. Ҳаёт давом этишини туркияликларнинг ўзлари яхши тушинишади. Бунинг устига зилзила эпицентри бўлмиш Газиантеп шаҳри туризм маркази саналмиш Аланиядан 626 км, Анталиядан 823 км, Измирдан 1100 кмдан зиёд узоқликда жойлашган.
Жаҳон мамлакатларида Туркияга саёҳат қилишни хуш кўрувчилар сони билан қизиқдик. Маълум бўлишича, Россияда Анталия курортларини олдиндан буюртма қилиш аввалги кўрсаткичга чиқа бошлаган.
Шу ўринда буюртма ҳақида қисқача маълумот. Дейлик мавсумда йўлланма 1000 (минг) долларга сотилса, ҳозир йўлланма нарҳи 500 (беш юз) доллар туради. Россияда буюртмалаш зилзилагача бўлган даврга қайтибди. Туристик агентлик мутахассисларининг айтишича, ёз мавсумида Туркия курортлари учун йўлланма сотиб олганлар ўз ниятларидан қайтмоқчи эмас. Чунки, йўлланмалар арзон бўлмаслиги аниқ.
Хўш, ўзбекистонликларнинг Туркияда дам олиш режалари қандай? Ўзбекистонликлар аввалгидек, Туркияга бориб дам оладими?
Шу масала бўйича қизиққанимизда, кўплаб ўзбекистонликлар Туркия қайғусига шерик эканликларини, ҳозир таътилнинг мавриди эмаслигини, дам олишни ёз яқинлашиши билан ўйлаб кўришларини айтишди.
Ўзбеклар ўта таъсирчан. Туркия қайғусидан ҳамон ўзларига келмаган. Аммо ўзаро суҳбатларда ўзбекистонликларнинг Туркияга қизиқиши сўнмаганини таъкидладилар.
Юқорида қайд этилган масалалар бўйича баъзи саволларимизга жавоб топиш мақсадида “ASIA LUXE TRAVEL” миллий тур оператори департамент рахбари Икромжон Қосимов билан суҳбат уюштирдик.
Унинг сўзларига кўра, “зилзила юз берганидан сўнг бир ҳафта (тўғрироғи мотам эълон қилинган кундан то 12 февралга қадар) Туркиядаги аксарият туристик тадбирлар бекор қилинди, авиачипта нархлари қисман арзонлашди ва ўз навбатида буюртмалар сони кескин қисқариши кузатилди.
Шу сабабли, мехмонхоналар нархлари ҳам ўз навбатида арзонлашгани кузатилди, аммо бу холат ёзги туристик мавсум вақтида амалга оширилиши режалаштирилган чартер рейсларга салбий таъсири бўлмайди деган умиддамиз. Ўзбекистонликлар туркиялик биродарларининг дардига шерик эканликларни намоён қилдилар.
"Уларни тушунса бўлади. Айни дамда йўлланмаларни буюртмалаш аввалги ҳолатга аста секин қайтиши кузатилмоқда. Маълумки, йўлланмаларнинг бир қисми 5-6 ой аввал буюртма қилинади.
Мавсум июн ойида бошланади. Мавсум бошлангандан то охирига қадар Анталия, Бодрум, Алания ва Даламан шаҳарларига чартер рейсларни йўлга қўйиш назарда тутилган”, - дейди Икромжон Қосимов.



