Сўнгги янгиликлар
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди
Мактаб ўқувчиси ўгай отаси билан юз берган можародан сўнг, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида мактаб ўқувчиси бўлган қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, 14 ёшли қиз Д.К. (мактаб ўқувчиси) ўгай отаси билан ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида Фарғона шаҳри Тарона кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан пастга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва ФВВ ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.