Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Туркияда қулаган биноларни қуришда иштирок этган 160 кишини ҳибсга олди
Табиий офат ҳудудидаги ўғирлик ҳолатлари юзасидан прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркиядаги зилзилаларда қулаган турар-жой бинолари иши бўйича 160 киши ҳибсга олинди.
Anadolu хабарига кўра, табиий офат зонасида жойлашган вилоятлар прокуратураси қарорлари билан 6 февралдан бери вайрон бўлган бинолар қурилишига алоқадорликда гумон қилинган жами 564 нафар шахс қўлга олинган.
Кейинчалик қўлга олинганларнинг 160 нафари ҳибсга олинган, 175 нафар гумонланувчи эса суд назоратига олинди. Бундан ташқари, 71 нафар гумонланувчини ҳибсга олиш ва 61 нафар шахсни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Табиий офат ҳудудидаги ўғирлик ҳолатлари юзасидан прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 42,3 минг кишидан ошди.
Президент Режеп Тоййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр, Кипр Грецияси ва Ироқда ҳам сезилди.



