Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Япония Украинага 5,5 миллион долларлик молиявий ёрдам пакетини тақдим этади
Япония ҳукумати Киевга ёрдамни 24 февралгача, яъни Россия қўшинлари Украинага кирганининг бир йиллигига қадар оширишга интилмоқда.
Япония Украинага 5,5 миллион долларлик молиявий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда бош вазир Фумио Кисида Токиодаги симпозиумда маълум қилди.
“Маблағлар Украина инфратузилмасини тиклашга йўналтирилиши режалаштирилган”, - деб таъкидланади Кёдо агентлиги берган хабарда.
Япония ҳукумати Киевга ёрдамни 24 февралгача, яъни Россия қўшинлари Украинага кирганининг бир йиллигига қадар оширишга интилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида АҚШ президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Фумио Кисида Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва Россияга қарши янги чекловлар жорий этишга келишиб олганди.