Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

22:12 / 2022-10-29 104 0 Дунё

Украина дронлари рус кемаларига ҳужум қилди. Уларга Британия раҳбарлик қилган бўлиши мумкин

world-news

Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан бўлаётган қуролли тўқнашувлар юзасидан кунлик ҳисоботни маълум қилди.

Россия мудофаасига кўра, бугун, 29 октябрь куни эрталаб соат 4:20 (Тошкент вақти билан 06:20)да Киев Севастопол базасининг ташқи ва ички йўлакларида бўлган Қора денгиз флоти кемаларига ва фуқаролик кемаларига ҳужум уюштирган.

Украина дронлари томонидан ҳужумга учраган Қора денгиз флоти кемалари Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича халқаро ташаббус доирасида “дон йўлаги” хавфсизлигини таъминлашда иштирок этмоқда.

Русларнинг таъкидлашича, ҳужумни тайёрлаш Украинанинг 73-Денгиз операциялари махсус маркази ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлиги Украинанинг Николай вилояти Очакив шаҳрида жойлашган британиялик мутахассислар раҳбарлигида амалга оширилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Британия ҳарбий-денгиз кучларининг ушбу бўлинмаси вакиллари жорий йилнинг 26 сентябрь куни Nord Stream 1 ва Nord Stream 2 газ қувурларини портлатиш бўйича Болтиқ денгизида терактни режалаштириш, таъминлаш ва амалга оширишда иштирок этган.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, уруш бошлангандан бери, қуйидагилар йўқ қилинган: 327 самолёт, 164 вертолёт, 2370 учувчисиз учиш аппарати, 384 зенит-ракета тизими, 6162 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 878 кўп марталик жанговар транспорт воситалари. ракета тизимлари, 3536 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 6863 дона махсус ҳарбий машиналар.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш