Сўнгги янгиликлар
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
«Йиғилган ёрдамнинг ҳар бир лираси табиий офат оқибатларини бартараф этишга сарфланади» — Эрдоған
Туркия президенти ватандошларини вайронкор зилзилалар оқибатларига қарши бирлашишга чақирди.

Давлат барча саъй-ҳаракатларини эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлган вайронагарчилик зилзилалари оқибатларини бартараф этишга қаратди. Ишларга офат кўлами тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда жума куни Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Адияман вилоятига етиб келганида маълум қилди.
Туркия президенти ватандошларини вайронкор зилзилалар оқибатларига қарши бирлашишга чақирди.
“Йиғилган ёрдамнинг ҳар бир лираси табиий офат оқибатларини бартараф этишга сарфланади. Ҳукумат учун устувор вазифа ҳаётни сақлаб қолишдир. Расмийларнинг бу борадаги позициясининг самимийлигига шубҳа қилиш мумкин эмас”, - деди у.
Эрдоған табиий офат зонасига ёрдам кўрсатиш бўйича режалаштирилган ишлар – яқин кунлар, ҳафталар ва ойларда кўрсатилиши муҳимлигини таъкидлади.
У, Вазирлар Маҳкамаси фалокат зонасида жабр кўрган ҳар бир оилага 15 минг лирадан ёрдам тўлашга тайёрланаётганини айтди.
Шу билан бирга, табиий офат зонасида чодирли шаҳарчаларда қолишни истамаган фуқароларга бир йил муддатга уй-жой ижараси берилади.
Туркия президенти ҳалокатли зилзилалардан жабр кўрган вилоятларни кенг кўламли қайта қуриш бўйича ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.
Эрдўғон аҳолини табиий офат зонасига ўз-ўзидан ёрдам етказишга интилмай, уни таниқли тузилмалар, жумладан Туркия ҳукумати қошидаги Табиий офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) ва Қизил ярим ой жамияти каналлари орқали юборишга чақирди.
Сиёсатчи фуқаролар томонидан AFAD ҳисобига ўтказилган ёрдамнинг ҳар бир лираси зилзила оқибатларини бартараф этиш чораларига сарфланишига ишонтирди.
Унга кўра, Туркия президенти табиий офат зонасининг 76 мингдан ортиқ аҳолиси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига эвакуация қилинишини маълум қилган.



