Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Туркияда 13 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган
17 нафар Ўзбекистон фуқароси (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга жўнатилган. Ҳозирда қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Ҳатай вилоятида 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади. 2023 йил 7 февраль 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 15 нафар ўзбеклар қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, 17 нафар Ўзбекистон фуқароси (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга жўнатилган. Ҳозирда қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида зилзиладан жабр кўрган ватандошларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун кечаю кундуз штаб ташкил этилди.
Телефон: +90−538−035−85−34.
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоғаннинг маълум қилишича, сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 3549 киши зилзила қурбони бўлган, 22168 киши жароҳатланган. Вайроналар остидан 8 мингдан ортиқ одам қутқариб олинди.



