Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Туркиядаги зилзила туфайли литосфера плиталари 3 метрга силжиган
Литосфера силжигани боис Туркияда зилзила қачон тугашини олдиндан айтиб бўлмайди.

Италия Миллий Геофизика ва Вулканология Институти (INGV) президенти Карло Доглиони Туркиядаги зилзила туфайли литосфера плиталари 3 метрга силжиганини айтди. Бу ҳақда у Corriere della Sera газетасига маълум қилди.
Олимнинг фикрича, Араб литосфера плитаси Анадолу литосфера плитасига нисбатан шимоли-шарқдан жануби-ғарбга 3 м га силжиган. Бундай ҳолда, бузилишнинг умумий ҳажми камида 150 кмни ташкил қилган.
“Биз бу дунё, Араб плитаси ва Анадолу плитаси ўртасидаги чегара зонасидаги структура ҳақида гапираяпмиз ... Ҳамма нарса бир неча ўн сонияларда содир бўлди”, деб тушунтирди Доглиони.
Олимнинг қўшимча қилишича, Туркия Сурияга нисбатан ўзгарган. Литосфера силжигани боис Туркияда зилзила қачон тугашини олдиндан айтиб бўлмайди.
“Тўпланган энергия ажралиб чиқмагунча, ҳодиса тўхтамайди”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 3432 кишидан ошди.
Президент Режеп Тоййип Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Хама, Латакия ва Раққа вилоятларида 1,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.



