Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ватанига ҳиёнат қилган Покистоннинг собиқ президенти вафот этди
2013 йилда у давлатга хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган.
Ватанига хиёнат қилганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф узоқ давом этган хасталикдан сўнг, 79 ёшида Дубайда вафот этди. Бу ҳақда Покистон ОАВларига таяниб, Reuters хабар берди.
Генерал Парвез Мушарраф Покистонда 1999 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимият тепасига келган. У 2001 йилдан 2008 йилгача президент сифатида мамлакатни бошқарган. Парвез Мушарраф импичмент таҳдиди туфайли парламент босими остида истеъфога чиқишга мажбур бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, Мушарраф 2007 йилда мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиб, Олий суд аъзоларини ҳибсга олишга буйруқ бериб, давлатга хиёнат қилган. 2013 йилда у давлатга хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган. Шундан сўнг, собиқ президент Дубайга қочишга муваффақ бўлиб, умрини охиригача муҳожирликда яшади.
Қайд этиш керак, Парвез Мушарраф 2003-2005 йиллар давомида учта суиқасддан омон қолган. Покистон разведка идораларига кўра, яна 14 та суиқасднинг олди олинган