Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Хитой «айғоқчи» шарининг уриб туширилгани акс этган видео эълон қилинди
Хитойликлар мазкур қурилма ёрдамида АҚШдаги стратегик объектларни кузатишда фойдаланган.
Fox 10 Phoenix телеканали АҚШ осмонида Хитой “айғоқчи” шарининг йўқ қилингани акс этган видеони эълон қилди. Кадрларда шар қандай портлагани, шундан сўнг унинг қолдиқлари пастга тушишини кўришингиз мумкин.
Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, қурилма стратегик объектларни кузатишда фойдаланилган.
АҚШ президенти Жо Байден ўтган чоршанба куни разведка шарини уриб туширишга буйруқ берганини, бироқ Пентагон маслаҳатига қулоқ тутганини ва ердагиларни хавф остига қўймасликка қарор қилганини айтди.
“Чоршанба куни, менга шар ҳақида хабар берилганида, мен Пентагонга уни чоршанба куни имкон қадар тезроқ уриб туширишни буюрдим.
Пентагон америкаликларни хавф остига қўймаслик учун ҳаво шарини сув устида уриб тушириш зарур деб қарор қилди”, — деди Байден.
Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеадан кейин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга ташрифини кейинга қолдирди.