Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Байден ИШИД етакчиси ўлдирилганини эълон қилди
ИШИД етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший чоршанба куни АҚШнинг Сурия шимоли-ғарбидаги аксилтеррор рейди чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди.
CNN’га кўра, 2019 йилда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилган операциядан кейин АҚШнинг мамлакатдаги энг йирик рейди бўлди.
Байден маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ қуролли кучлари унинг қароргоҳига яқинлашаётганда Қурайший ўзини портлатиб юборган. Портлаш натижасида кўплаб тинч аҳоли қурбон бўлган.

Байден пайшанба куни эрталаб Оқ уйда нутқ сўзлаб, операция террорчиларнинг асосий етакчиси жанг майдонидан йўқ қилинганини эълон қилди.
“Аскарларимиз жасорати туфайли бу ваҳший террорчилар етакчиси йўқ қилинди. Террорчи ўзини оилалари, жумладан, болалари билан ўраб олишни танлаганини билиб, биз уни ҳаво ҳужуми билан нишонга олишдан кўра, махсус кучлар рейдини ўтказишни танладик”, — деди у.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирби чоршанба оқшомида берган баёнотида, миссия Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар ва ҳаракатларни назорат қилувчи АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан амалга оширилганини айтди.