Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Қирғизистонлик чегарачилар ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатди
Қўшни давлат чегарачилари хизмат вазифасидан четга чиққан бўлса-да, уларга ҳеч қандай жазо қўлланилмади.
Қирғизистонлик чегарачилар фавқулодда ҳолатда, ўз хизмат вазифалирини четга суриб, ўзбекистонлик фуқароларга ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2023 йил 20 январь куни Ўзбекистон ҳудудида Ала-Бука тумани, Оқ-Там аҳоли пункти рўпарасидаги Давлат чегараси чизиғи яқинида Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли молхона ёниб кетган.

Ўзбекистоннинг чегарадош қишлоғи аҳолиси сувдан фойдалана олмагани учун Ала-Бука чегара отряди чегарачилари сув олиш учун Қирғизистон ҳудудига девордан ошиб ўтишга рухсат берган. Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин тезда ўчирилди.
“Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати ҳар қандай савол туғилганда фуқаролар энг яқин чегара бўлинмасига мурожаат қилиб, қонунда белгиланган тартибда ҳал этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади”, — дейилади хабарда.