Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Алишер Усмонов нафақага чиқишини маълум қилди
Россиянинг энг бой одамларидан бири ўз хоҳишига кўра ариза ёзиб, нафақага чиқишга қарор қилганини маълум қилган.
Асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюросини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
Тадбиркор нафақага чиққанлиги ва фаол ишдан чиқиши муносабати билан РСПП аъзолигидан озод қилишни сўради. Усмоновнинг аризаси 25 январь куни бўлиб ўтадиган бюро йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Алишер Усмонов “Металлоинвест”, “Удокан Cоппер” ва “МегаФон” компанияларини ўз ичига олган USM гуруҳининг асосчиси ва энг йирик акциядори (49%) ҳисобланади.
У Forbes талқини бўйича россиялик энг бой миллиардерлар рўйхатида еттинчи ўринни эгаллади. Журнал унинг бойлигини 11,5 миллиард долларга баҳолаган.