Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг ташқи кўриниши тикланди
Бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягини компьютерда тикланиши.
Цзилинь университетининг бир гуруҳ палеоантропологлари Ўзбекистондаги Тешиктош ғоридан топилган неандертал боланинг кўринишини намойиш этди. Бу ҳақда Газета.uz Синьхуа ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягини компьютерда тикланиши. Тахминан 300 минг — 40 минг йил олдин яшаган 8−9 ёшли неандертал болага тегишли бўлган тошга айланган бош суяги 1938 йилда топилган.
Бу суяк Осиёда топилган биринчи неандертал қолдиғи ҳисобланади. Унинг кашфиёти неандерталларнинг шарққа кўчишини исботлаган.
“Янги реставрация неандертал бола қиёфасини янада ишонарли, шунингдек, унинг ўзига хос хусусиятларини намойиш қилди”, — деди Москва давлат университети тадқиқот институти ва антропология музейи директори Александра Бужилова.
Мутахассисларнинг фикрича, янги реконструкция нафақат Евросиё минтақасидаги қадимги одамларнинг ташқи қиёфасини аниқ кўрсатибгина қолмай, балки Марказий Осиёдаги неандерталларнинг морфологик хусусиятларини ҳамда уларнинг атроф-муҳитга мослашувини чуқур ўрганиш ва намойиш қилиш учун янги ғоялар беради.