Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 37

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

04:38 / 2023-01-18 346 0 Дунё

Истанбулнинг «Тирик кутубхонаси» очилди

Истанбулнинг Айюб Султон мавзесида жойлашган Рами кутубхонаси ХVIII асрдаги собиқ Рами казармасида жойлашган.

world-news

Асл тузилма ва материаллар асосида амалга оширилган таъмирлаш, қурилиш ва қайта тиклаш ишларидан сўнг, Рами кутубхонаси “Истанбулдаги энг катта кутубхона”га айланди ва Европанинг ўзига хос хусусиятларига эга саноқли етакчи кутубхоналар қаторига кирди.

Рами кампуси 4200 кишига мўлжалланган бўлиб, унда, кўплаб бўлимлар, жумладан, болалар кутубхонаси, рақамли кутубхона, ёшлар кутубхонаси, катталар кутубхонаси ва турли ихтисослаштирилган кутубхоналарга эга. Замонавий кутубхона хизматларини кўрсатиш мақсадида мажмуада 24 соатлик ўқув заллари, болалар бўлими, гуруҳ ва индивидуал ўқув заллари ҳам мавжуд.

36 000 м² ёпиқ майдонда 2,5 миллион жилдни ўз ичига олган кутубхонанинг 51 000 м² кўкаламзорлаштирилган майдони уни Европадаги “энг катта ёпиқ ландшафт майдонига эга кутубхона” га айлантиради. Ушбу кенг яшил майдондан ташқари, Рами кутубхонасида дарахтлар билан ўралган 1000 м² сунъий ҳовуз мавжуд.

Туркияда Барқарор Музей сертификатини олган биринчи мажмуа

Рами кутубхонаси Туркиянинг биринчи “Биосфера барқарор музейи сертификати”га ҳам эга. Кутубхона ҳар жиҳатдан барқарорлик тамойилларига, шу жумладан реставрация техникаси ва инфратузилма тизимларига, маҳаллий маданий ҳаётни қўллаб-қувватловчи тузилмага ва ташриф буюрувчилар учун янги яшил майдонига тўлиқ мос келишини эътироф этган ҳолда “Биосфера Барқарор Музейи” сертификатини, туризм барқарорлиги сертификатини қўлга киритди. Бундан ташқари, кутубхона қадимий манбалар ва маълумотларни келажак авлодларга етказадиган тизимдир.

Истанбулнинг «Тирик кутубхонаси»

Рами кутубхонаси, “тирик кутубхона” тушунчаси ва замонавий кутубхоначилик контсепцияси доирасида жамиятнинг маданий, таълим ва санъат эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқилган тарзда Истанбулда барпо этилди. Кутубхона ўзининг хилма-хиллиги билан барча ёшдаги меҳмонларни ўзига жалб қилади.

Бу бўлимда Туркия Республикаси тарихи, турк тили ва маданияти, айниқса Отатурк тарихига оид асарлар билан бирга ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида фаолият юритаётган тадқиқотчилар ва китобхонларга хизмат кўрсатадиган 20 000 дан ортиқ китоблардан иборат бой тўплам тақдим этилган.

«Шифаҳане» – реставрация бўлимида ўтмиш келажакка олиб борилди

Кутубхона инвентарида рўйхатга олинган қўлёзмалар ва нодир босма асарлар, қўлёзмалар кутубхонаси ичида жойлашган «Шифаҳане» (қайта тиклаш бўлими)да сақланади.

Турли жилд ва китобларнинг эскирганлиги кутубхона лабораториясида олиб борилган тадқиқотлар орқали баҳоланиб, қайта тиклаш ишлари мутахассислар томонидан пухталик билан олиб борилади. Шифаҳанедаги асарлар тегишли шароитларда сақланади ва мунтазам равишда назорат қилинади.

Маданият, тарих ва санъат соҳаларида Истанбулда "биринчи диққатга сазовор жой" бўлиши кутилаётган Рами кутубхонаси ўқувчилар ва тадқиқотчиларга миллионлаб китоблар, китоб бўлмаган материаллар ва рақамли манбаларни тақдим этади. Кутубхонада йил давомида суҳбатлар, семинарлар, маҳорат дарслари ва кўргазмалар ҳам ўтказилади.

Тарихий казармадан Туркиядаги энг катта кутубхонагача

Рами казармаси, архив маълумотларида маълум бўлишича, Усмонлилар империяси Султон Мустафо III (1757-1774) даврида вазир Рами Меҳмет Пошо томонидан қурилган. Республика даврида ҳам армияга хизмат қилган казармалардан 1960 йилларгача фаол фойдаланилган. Ҳозирда ушбу барак Туркиянинг энг асосий кутубхоналаридан бирига айлантирилди. Реставрация ишлари 2014 йилда бошланиб, 2023 йилда якунланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш