Qidirish

12:46 / 2025-07-26 81 0 Жамият

Автосуғурта нархи камида 4 баробар оширилади

Автосуғурта тарифлари 2026 йил 1 январдан бошлаб оширилади.

world-news

Ҳукумат қарорига кўра, янги нархлар ҳайдовчилар сонига, машинанинг ўзимизда сотилгани ёки импорт қилинганига қараб белгиланади.

Айни пайтда 40 минг сўм атрофида бўлган (ҳайдовчилар сони чекланган) йиллик мажбурий автосуғурта нархи 2026 йилдан камида 4 баробарга ошади. 

Бу узоқ вилоятлар учун белгиланаётган нарх. Пойтахт ва Тошкент вилоятида янада қимматроқ.

Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида машинани бошқариш ҳуқуқига эга чекланган ҳайдовчилар сони кўрсатилган полис учун:
- енгил автомобиллар 192 минг сўм,
- юк машиналари 336 минг сўмга тушади. 

Қолган вилоятларда эса тарифлар мос равишда 160 ва 280 минг сўмни ташкил этади. 

Чет элдан келаётган автомашиналар учун эса суғурта нархи яна икки баробар қимматроқ бўлади: енгил автоларга 320 минг ва юк автоларига 560 минг сўм!

Айни пайтда суғуртада ҳайдовчилар сонига чеклов қўйилмаса 160 минг сўм, яъни оддий суғуртадан 4 баробар қиммат. Янги тарифда бу ҳолда нарх яна икки баробарга зиёдроқ бўлади. Айтайлик, вилоятларда енгил автолар учун 320 минг сўм.

Лекин янги тариф бўйича, вилоятларда четдан импорт қилинган ва ҳайдовчилар сони чекланмаган енгил автомобиллар учун йиллик суғурта нархи 640 минг сўмга етади. Пойтахтда бу сумма 792 минг сўмни ташкил этади.

Маълум қилинишича, мазкур ўзгаришлар бозорда тартибни кучайтириш ва автоҳалокат юз берган ҳолатларида аниқ жавобгарликни белгилаш, кўпроқ суғурта мукофоти тўлаш мақсадида киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш