Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
АҚШда фуқаролар томонидан божсиз ўз эҳтиёжлари учун товар олиб кириш бутунлай бекор қилинди
Ҳозирда дунёда мураккаб иқтисодий вазият юзага келган, нархлар ошиб бормоқда, молиявий вазият мўътадилликдан йироқда. Ҳатто, жаҳон иқтисодиётида биринчи ўринда турадиган АҚШ ҳам айнан шу масалага кескин ёндашди ва бу турдаги товарларга нисбатан бож сиёсатини ўзгартирди...
Жаҳонда, шу жумладан АҚШда жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун божсиз товар олиб кириш “de minimis” (лот. “аҳамиятсиз даражада кичик”, ўзб. “жуда кичик, энг кам”) институти деб юритилади.
АҚШда шу кунларгача “de minimis” фойдаланилиб, кичик қийматли жўнатмаларга бож ва импорт солиғи солинмасдан келинган. Бу имтиёз $800 дан кам бўлган юкларга тааллуқли бўлиб, 1938 йилда бож олиш ортиқча харажат ва самарасиз бўлгани учун жорий этилган. 87 йил аввалги иқтисодий вазият билан ҳозирги иқтисодий вазият тубдан фарқ қилишига ҳеч ким эътироз қилмаса керак.
Бироқ, АҚШ мазкур имтиёзни пасайтирмади, балки жорий йилнинг 2 май кунидан бошлаб уни бутунлай бекор қилди. Бунинг асосий сабаби этиб, АҚШ ишлаб чиқарувчилари зарар кўраётгани ва катта миқдорда, лекин майда-майда партияларда олиб кирилиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу ўтказмалар орқали синтетик опиоидлар, жумладан фентанил каби наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб кириши юз бериб келган (Ўзбекистонда ҳам бу муаммо кенг ёйилган).
АҚШ нафақат имтиёзни бекор қилди, балки $800 гача бўлган юклар учун эндиликда 145 фоизли йиғим жорий қилди (давлат почтасидан юборилса 120 фоиз ёки 100 доллар.). Албатта, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, америкаликларнинг бу борадаги харажати $8 млрд дан $30 млрдгача ошиши кутилмоқда, бироқ АҚШ “мақсад воситаларни оқлайди” тамойилида иш кўрди.
Айни пайтда Англияда £135 дан кам бўлган юклар импорт божидан озод этилган, ва бу меъёрни қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокамада. Европа Иттифоқи ҳам €150 гача бўлган товарларга божхона имтиёзини 2028 йилгача босқичма-босқич бекор қилишни режалаштирмоқда.
Иқтисоди катта ва бой давлатларнинг бу каби чекловларни киритиши, бир ҳисобдан кўзга кўринмайдиган, яъни шахсий эҳтиёж учун олиб келинадиган оз миқдордаги товарларниям қамраб олиши, иқтисодда майда масаланинг йўқлигидан далолат беради. Чунки, катта ялпи ички маҳсулотга эга бой давлатлар фуқароларнинг ўз эҳтиёжи учун олиб келинадиган товарларига аралашиб юриши шартми дейишингиз мумкин. Жаҳон тажрибаси бу соҳа жиддий иқтисодий масала эканлигини яққол исботлаяпти.
Ўзбекистон киритган янги қоидалар жаҳон миқёсида юз бераётган жараёнларга ҳамоҳанг эканлиги, бу борадаги ёндашувлар тўғри эканлигидан далолат.