Qidirish

18:10 / 2025-02-05 187 0 Сиёсат

Собиқ ташқи ишлар вазири 27 йилга "кесилди"

Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири давлат тўнтаришига уринганликда айбланиб, 27 йилга қамалди.

world-news

Тожикистон Олий суди давлат тўнтаришига уринишда айбланган собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва бошқа қатор сиёсатчиларни 18 йилдан 27 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди, дб хабар берди Asia-Plus ахборот портали. 

Порталнинг ёзишича, суд мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, парламентнинг собиқ депутати ҳамда Республика Демократик партияси раиси Саиджафар Усмонзодани 27 йилга, Тожикистон Демократик партияси собиқ ўринбосари, журналист Аҳмадшоҳ Комилзода ва Сотциал партия раиси ўринбосари Шокиржона Ҳакимовани 18 йилга озодликдан маҳрум этган. Шунингдек, суд журналист Шокиржон Ҳакимовнинг жияни Рухшона Ҳакимовани саккиз йилга озодликдан маҳрум этгани хабар қилинган.

Республика собиқ бош прокурори Юсуф Раҳмон ёзда ўтказган матбуот анжуманида уларнинг жиноий иши Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раиси, мамлакат парламенти депутати Усмонзода иши билан боғлиқлигини маълум қилди. Бош прокурор тергов сирлари ва ишнинг махфийлигини асослаб, тафсилотларни ошкор қилмади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш