Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
“Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми” – Навоий вилояти делегацияси Хитойда
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Нурота, Хатирчи туманлари ва Зарафшон шаҳри ҳокимлари ҳамроҳлигида хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Делегациянинг илк учрашуви Ченду шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми” доирасида Гуанси-Чжуан автоном ҳудудининг Қишлоқ хўжалиги департаменти раҳбари Венг Липинг ва Гуанси қишлоқ хўжалиги университети президенти профессор Ли Сиангонг билан бўлди.
Гуанси-Чжуан автоном ҳудуди қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудуд ҳисобланиб, мева ва бамбук етиштириш бўйича 1-ўрин, сабзавот етиштириш бўйича 2-ўрин, чорва ва балиқ гўштини етиштириш бўйича 7-ўрин, ўрдак ва товуқ гўштини етиштириш бўйича 4-ўрин ҳамда денгиз маҳсулотларини етиштириш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди.
Учрашув давомида Навоий вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан, сув тежаш технологияларини жорий этиш орқали чўлланишнинг олдини олиш, иссиққа чидамли ва чўлларда ўсадиган ўсимликларни ўзлаштириш, уруғчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, чорвачилик соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жараёнда вилоятнинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти тўғрисида хитойликларга батафсил маълумотлар берилди ҳамда вилоятда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, шу жумладан, узум, шафтоли, олма, нок, ўрик, мош, қалампир ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, экспортга чиқариш, шунингдек, сувни тежаш технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
Сўнг делегация Ўзбекистон ҳудудлари - Хитой Сичуань провинцияси: савдо иқтисодий ва инвестициялар форуми очилиш маросимида иштирок этди. Маросимда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов нутқ сўзлади.
“Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми” доирасида Нормат Турсунов Хитой Коммунистик партияси Сичуань вилояти қўмитаси котиби, Сичуань вилоят Халқ Конгресси доимий қўмитаси директори Ван Сяохуэй ҳамда қўмитанинг бир гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар, туризм ва логистика соҳаларида ҳамкорлик ҳамда келгусида биродарлик битимини имзолаш бўйича келишувларга эришилди.
Навоий вилояти делегациясининг Хитой сафари давом этмоқда.