Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади
"Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 февралдан:
—оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;
—Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади;
—30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;
—ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;
—етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.
2025 йил 1 мартдан:
—ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади).