Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Сирдарёда 13 яшар бола ақли заиф қариндошини пичоқлаб ўлдирди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида 13 ёшли бола қариндошини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар сиздирилди.
Турли норасмий манбаларда қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 18 октябр куни вилоятнинг Боёвут туманидаги Қарапчи маҳалласида содир бўлган. Ўша куни 7-синф ўқувчиси (13 ёшли) ўзининг ақли заиф қариндошини маҳалла ҳудуддаги дала майдонида ошхона пичоғи билан ўлдирган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшаган 23 ёшли Ф.Ж. исмли эркакнинг мурдаси Гулистон шаҳар Навбаҳор маҳалласи ҳудудидаги каналнинг ташландиқ жойдан топилган.
Аниқланишича, вояга етмаган Ш.А. (ўғил бола) воқеа содир бўлган куни Дўстлик ва К-3 канали оралиғидаги ташландиқ жойдан ўтиб кетаётган вақтида узоқ қариндоши Ф.Ж. уни чақириб, боладан қўлидаги пичоқ билан уни ўлдиришини сўраган. Ш.А. буни рад қилганидан сўнг, Ф.Ж. болани қўрқитган, шундан сўнг вояга етмаган Ш.А. Ф.Ж.ни пичоқ билан қасддан ўлдирган.
«Маълумот ўрнида, марҳум Ф.Э. руҳий касалликлар диспансерида «параноид шизофрения эпизодик кечиши» ташхиси билан рўйхатда турган», дейилади прокуратура хабарида.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.