Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
Туман ва шаҳарлардаги саноат корхоналари билан ишлаш бўйича "республика – вилоят – туман" тамойили асосида вертикал тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Президентнинг "Ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан туман ва шаҳарлардаги саноат корхоналари билан ишлаш бўйича "республика – вилоят – туман" тамойили асосида вертикал тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Ҳудудлардаги саноат корхоналари билан манзилли ишлаш учун қуйидагилар ташкил этилади:
туман ва шаҳарларда – ҳокимнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида, солиқ ва статистика органлари, банклар ва иқтисодий инфратузилма корхоналари раҳбарларидан иборат ҳудудий штаблар;
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш бўйича йиғма бўлимлар ташкил этилади, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида эса саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.
Бунда янги киритилаётган штат бирликлари вазирликлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан ажратилади.