Телеграм платформасидаги каналлардан бирида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралашнинг Андижон вилоятидаги жараёнлари юзасидан эълон қилинган хабарда кўтарилган масалалар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Мазкур масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилинди.
Биринчидан, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни баҳолашда диплом ва сертификатлар сони эмас, балки сўнгги уч йилда эришилган ютуқларнинг аҳамияти, амалий натижалари, жамиятга келтирган фойдаси ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги эътирофи инобатга олинади.
Номзодларни саралаш ва баҳолаш амалдаги Низом талаблари асосида тегишли комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Иккинчидан, мукофотга 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган, белгиланган талабларга жавоб берувчи барча хотин-қизлар тенг ҳуқуқ асосида номзод бўлишлари мумкин.
Номзоднинг муайян давлат ташкилотида ишлаши ёки илгари фаолият юритгани унга саралаш жараёнида ҳеч қандай қўшимча имтиёз бермайди.
Саралаш натижалари бўйича қарорлар тегишли комиссиялар ваколатига киради. Ташкилий ва техник ишларга кўмаклашаётган шахслар номзодларни баҳолаш ёки саралаш натижалари бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас.
Учинчидан, Қўмитанинг марказий аппаратига ходимларни ишга қабул қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда, очиқ танлов ва суҳбат асосида амалга оширилган. Мазкур жараёнлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Қўмитага ходимларни ишга қабул қилиш ва Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш бир-биридан мустақил жараёнлар ҳисобланади.
Тўртинчидан, жорий йилдан саралаш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида аёл.гов.уз электрон платформаси ишга туширилди.
Ҳозирда номзодларнинг ҳужжатлари тизимга масъул ходимлар томонидан киритилмоқда. Келгусида инсон омилини камайтириш ва жараёнларни янада шаффофлаштириш мақсадида номзодларнинг ўз ҳужжатларини мустақил юклаши, киритилган маълумотларни кўриши ва зарур ҳолларда тузатиш киритиши учун техник имкониятлар яратилмоқда.
Шу билан бирга, ҳужжатларни қабул қилиш, текшириш ва баҳолаш жараёнларида барча номзодларга тенг шароит яратилиши муҳим вазифа ҳисобланади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси учун ҳар бир иқтидорли қизнинг меҳнати ва ютуқлари адолатли баҳоланиши принципиал аҳамиятга эга.
Қўмита саралаш жараёнларининг очиқлиги ва холислигини таъминлашда жамоатчилик назоратини қўллаб-қувватлайди. Аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносибликнинг асосий мезони — номзоднинг истеъдоди, билими, ташаббускорлиги, ҳалол меҳнати ва жамият учун яратган аниқ натижаларидир.
Зулфия номидаги Давлат мукофотига саралаш жараёнлари юзасидан расмий муносабат берилди
Akmal Eshonxonov36 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Жамият
Мирзо Улуғбекда ис газидан 6 киши вафот этди
7 соат олдин42

Жамият
Карманада 15 км йўл асфалт қилиниши керак
9 соат олдин28

Жамият
Манфаатдорлик бор, ёки босим – Адвокатдан Олий суд раиси Робахон Маҳмудовага мурожаат
19 соат олдин76

Жамият
Хавотирли Роҳат: Прокуратура аралашувидан сўнг қурулиш компаниянинг 3 нафар вакили қамоққа олинган
21 соат олдин97