Жамият

Хавотирли Роҳат: Прокуратура аралашувидан сўнг қурулиш компаниянинг 3 нафар вакили қамоққа олинган

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Хавотирли Роҳат: Прокуратура аралашувидан сўнг қурулиш компаниянинг 3 нафар вакили қамоққа олинган

Яшнободда юзлаб харидорларни хавотирга солган Роҳат турар-жой мажмуаси бўйича яна бир муҳим жараён бошланди. Тошкент шаҳар прокуратураси фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, қурувчи ва банк ўртасидаги муаммоларни муҳокама қилди.

Гап Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчаси, 107Б-уй манзилида “Броцолли Плус” МЧЖ томонидан қурилаётган мажмуа ҳақида кетмоқда.

Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. А.Ўрмонов иштирокидаги учрашувда фуқароларнинг эътироз ва таклифлари эшитилган. Фуқаролар, қурувчи ва банк ўртасида юзага келган муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот берилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилган.

Бу иш қайси нуқтага бориб етди?

Роҳат мажмуаси бўйича муаммолар аввал ҳам жамоатчилик эътиборига тушган. 2026-йил март ойида қурилиш компанияси раҳбари ва сотув бўлими бошлиғи жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган. Ўша маълумотларда жабрланганлар сони 200 нафардан ортиқ, зарар миқдори эса 50 млрд сўмдан ошгани айтилган.

21-октябр куни эса мажмуадаги тугалланмаган 9 қаватли бино қарздорлик сабабли ауксионга чиқарилгани маълум бўлди. Обектнинг бошланғич нархи 70,66 млрд сўм, ауксион эса 16-ноябр куни ўтказилиши белгиланган. Айнан шу ҳолат уй-жой учун маблағ киритган фуқароларнинг хавотирини янада кучайтирган.

Эффецт.уз жойида ҳолатни ўрганмоқда

Эффецт.уз мухбирлари ҳолат юзасидан фуқаролар ва қурилиш компанияси масъуллари билан суҳбатлашди.

МЧЖ вакилининг маълум қилишича, компания томонидан билдирилган таклифлар «Микрокредитбанк» томонидан қабул қилинмаган ва банк кредит маблағларини сўндириш масаласида асосий эътиборни гаров таъминотига қаратмоқда.

Қурилиш компанияси вакили позициясига кўра, масала шу тарзда ҳал этилса, обектга маблағ киритган кўплаб фуқароларнинг уй-жой масаласи янада мураккаблашиши мумкин.

Банкнинг ушбу масала бўйича позицияси Эффецт.уз томонидан алоҳида ўрганилмоқда.

Эффецт.уз манбасининг маълум қилишича, прокуратура аралашувидан сўнг қурилиш компаниясининг уч нафар вакили қамоққа олинган. Уларнинг процессуал мақоми ва жиноят иши доирасидаги аниқ айбловлар бўйича расмий маълумотлар ўрганилмоқда.

Ауксион масаласида қандай ваъда берилди?

Учрашув давомида фуқаролар учун энг муҳим масалалардан бири — 16-ноябрга белгиланган ауксион тақдири бўлган.

Фуқароларнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. А. Ўрмонов ауксионни тўхтатиш бўйича ваъда берган.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаати бўйича Президент Администрацияси томонидан ҳам ёрдам кўрсатилаётгани учрашувда маълум қилинган.

Агар ауксион масаласи ҳал этилса, бу мажмуага маблағ киритган фуқаролар учун муҳим қадам бўлиши мумкин. Чунки асосий хавотир — тугалланмаган обект сотилган тақдирда, унга аввалдан маблағ киритган харидорларнинг уй-жой ҳуқуқлари қандай таъминланишида.

Ауксион олдидан асосий савол

Ҳозир Роҳат мажмуаси бўйича асосий масала — қурилиши тугалланмаган обект тақдири ва унга маблағ киритган фуқароларнинг ҳуқуқлари қандай таъминланиши.

Бир томонда банкнинг кредит маблағларини қайтариш талаби, иккинчи томонда эса уй-жой кутаётган фуқароларнинг манфаатлари турибди.

Прокуратура томонидан фуқароларнинг уй-жой ва мулкий ҳуқуқларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни қонуний ҳал этиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилган.

Эффецт.уз журналистлари Роҳат мажмуаси атрофидаги ҳолат бўйича журналистик суриштирув ишларини давом эттирмоқда. Банк, қурувчи, фуқаролар ва тергов органларининг позициялари ўрганилиб, материалнинг кейинги қисмларида тақдим этилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Хавотирли Роҳат: Прокуратура аралашувидан сўнг қурулиш компаниянинг 3 нафар вакили қамоққа олинган | Effect.uz