Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасида раҳбарнинг турмуш ўртоғи туманлараро перинатал марказ мудири лавозимига тайинлангани билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви якунланди.
Аввалроқ Эффецт.уз Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Г. Асадова мазкур лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган эди.
Жамоатчилик эътиборини тортган ҳолат юзасидан Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан хизмат текшируви тайинланган, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам ҳолатни назоратга олган.
Ўрганиш давомида кадрлар тайинлови ва қонунчилик талабларига риоя этилиши масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув ёки назорат остида ишлашига доир чекловлар белгиланган.
Текширув якунига кўра, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадов билан меҳнат шартномаси 26-октябрдан тарафларнинг келишувига асосан бекор қилинган. Аниқланишича, меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ бекор қилинган.




