Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимлиги икки масъулияти чекланган жамиятнинг қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ижара шартномаларини бекор қилиш масаласини кўтарган.
Бу ҳақда Нишон тумани ҳокими томонидан 2026-йил 1-май куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбарига юборилган хатда сўралган.
Ҳужжатда гап “Нишан Чикенс С” МЧЖ ва “Худойберди Бобо Агро Чорваси” МЧЖ ҳақида кетмоқда. Ёдингизда бўлса, куни-кеча ЭФФЕЦТ.УЗ “Нишон Чикенс С” МЧЖ билан боғлиқ масалани кўтарганди ва ҳақиқатда корхона фаолиятида бир қатор камчиликлар борлигини, хусусан, асосий фаолият тури паррандачилик билан шуғулланиш бўлсада, МЧЖда бир дона ҳам парранда аниқланмаган.

Қайд этилишича, “Нишан Чикенс С” МЧЖга 2020-йилда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 36,09 гектар, шундан 34,91 гектар суғориладиган ер ажратилган. 2024-йил 1-январда туман ҳокими ва жамият раҳбари ўртасида узоқ муддатли ижара шартномаси тузилиб, кадастр органида рўйхатдан ўтказилган.
“Худойберди Бобо Агро Чорваси” МЧЖга эса 2020-йилда сабзавот-полизчилик ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 21 гектар, шундан 16 гектар суғориладиган ер берилган. Ушбу жамият билан ҳам узоқ муддатли ижара шартномаси тузилган.
Ҳокимлик хатида қайд этилишича, “Худойберди Бобо Агро Чорваси” МЧЖ томонидан 2024–2026-йиллар давомида шартномада кўрсатилган экинлар ер майдонларига экилмаган ва айрим ерлар ўз ҳолича ташлаб қўйилгани туман қишлоқ хўжалиги бўлими мониторингида аниқланган.
Ҳужжатда икки жамият раҳбарларининг масъулияцизлиги натижасида ер ижара шартлари мунтазам бузилгани, ердан оқилона фойдаланилмагани, агротехник тадбирлар қўпол равишда бузилгани ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланилгани қайд этилган.
Шу асосда Нишон тумани ҳокимлиги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясидан ушбу ҳолатларни ўрганиш ва икки жамият билан тузилган ер ижара шартномаларини бекор қилиш бўйича судга даъво киритиш учун тегишли тақдимнома киритишни сўраган.

Ҳокимлик ўз мурожаатида Ер кодексининг 36 ва 38-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 31-октябрдаги 22-сон қароридаги нормаларга таянган. Ҳужжатда ердан оқилона фойдаланилмаган ҳолларда ерга бўлган ҳуқуқни, жумладан ижара ҳуқуқини бекор қилиш тартиби назарда тутилгани келтирилган.
Муҳими, ҳужжатнинг ўзида ер ижара шартномаларини бекор қилиш бўйича судга даъво киритиш учун тақдимнома сўралаётгани кўрсатилган.



