Жамият
166 та янгилик

«Капиталбанк»даги АБЦД можароси: Ногиронлиги бор ходимлар ва аёллар босим остидами?
Эффецт.уз таҳририятига Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларидан бири — «Капиталбанк» ходимлари томонидан мурожаат келиб тушди.

Самарқандда қум-шағални ноқонуний қазишга уринган ҳайдовчи инспекторларга қаршилик кўрсатди
Самарқанд вилоятида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати аниқланди. Ҳуқуқбузарлардан бири экологик назорат ходимларига қаршилик кўрсатиб, хизмат автомобилига зарар етказди.

Қурувчи фуқаро маблағини жалб қилса, 70 фоизлик банк кредити мажбурий бўлади
«Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк обектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Четдан келган иПҳонеълар қўшимча текширувдан ўтказилади
Ўзбекистонда қиммат иПҳоне телефонлари қўшимча текширув учун ушлаб турилиши мумкин. 6-ноябрдан бошлаб хориждан олиб кирилаётган смартфонлар ва уларнинг ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш назорати кучайтирилган.

Ўзбекистонда йўл қоидабузарликлари бўйича маъмурий ишларни юритиш тартиби ўзгаради
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби бўйича янги йўриқнома тасдиқланди. Ҳужжат 2027-йил 7-январдан кучга киради.

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобил жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин
Ўзбекистонда 2027-йил 7-январдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жаримани 60 кун ичида тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.

Самарқандда мактаб ва боғчаларга кўмир етказиб берган корхонанинг 60 тонналик тарозиси текширувдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига қишки мавсум учун кўмир етказиб беришда фойдаланилган 60 тонналик автомобил тарозиси метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланди.

Сурхондарёда 277 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси ёқиб юборилди
Мазкур жиноят иши бўйича жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилган. Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлими томонидан суд қарори ижроси доирасида 277 дона сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ қилинди.

Қашқадарёда ноқонуний кўмир қазиб, табиатга 480 миллион сўмлик зарар етказилди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги хусусий завод рухсатномасиз кўмир қазиб олиш ва сотишга уринган. Шунингдек, конга йўл қуриш жараёнида 33 туп дарахт ва қарийб 3 минг туп бута илдизи билан қўпорилган.

Ўзбекистонда АЕС реакторларининг ядровий хавфсизлик талаблари белгиланди
Ўзбекистонда атом электр стансиялари реактор қурилмаларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги қоидалар давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

110 нафар блогер реклама қонунчилиги бўйича мониторингга олинди, 12 нафарга чора кўрилди – Рақобат қўмитаси
Ижтимоий тармоқларда реклама берувчи блогерлар ва оммага танилган шахсларнинг реклама фаолияти ҳам қонун талабларидан мустасно эмас.

Кармана ҳокими диққатига: 1-ноябр қачон келади?
Навоий вилояти: Кармана тумани, «Қаловот» МФЙ, «Деҳқон» кўчаси. Бу ерда одамлар бир неча ойдан бери бир нарсани сўрашяпти: йўл қачон тўлиқ асфалт бўлади?

Самарқандда мактаб директори 400 доллар пора олган вақтида ушланди
Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга киритиш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Фарғонада кейтеринг: Антикор боғчалардаги овқатланишда давлат харидлари бузилганини аниқлаган эди, вилоятда ҳоким ва прокурор қаерга қараган?
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024-йил июл ойида Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш жараёнида қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган эди.

Мудофаа вазирлигига мурожаат: фуқаро номидан «шикоятим йўқ» деган далолатнома тузилганини иддао қилмоқда
Эффецт.уз таҳририятига Мудофаа вазирлиги тизимидаги 99818-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг ҳаракатлари ва фуқаро мурожаати юзасидан расмийлаштирилган далолатнома бўйича эътироз келиб тушди.

Асакада алимент тўламаган 14 нафар ота 15 суткага қамалди
Жорий йилнинг 29-октябр куни Мажбурий ижро бюросининг Асака туман бўлими биносида алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларнинг жавобгарлик масаласи сайёр судда кўриб чиқилди.

Бекободдаги саноат корхонасига 1.5 млрддан зиёд жарима солинди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси экополицияси томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомидан Бекобод шаҳридаги "М.К." корхонаси ҳавони ифлослантириб келгани аниқланди ва 1 миллиард 630 миллион сўмдан ортиқ жа

Андижонда 837 киши сохта ишга жойлаштирилиб, камбағаллик реестридан чиқарилган
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Марҳамат агропилла» МЧЖ раҳбари ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари 837 нафар фуқарони сохта равишда ишга жойлаштирган.

Тошкентни яна заҳарли ҳаво қоплаши мумкин
Тошкентни яна заҳарли ҳаво қоплаши мумкин Бугун, 7-ноябр куни кечки соатларда Тошкент шаҳрида ПМ заррачалари миқдори ортиб, ҳаво сифати «носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин.

Андижонда юк автомобилига яширилган 17 минг доллар аниқланди
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постидан қўшни давлатга чиқиб кетмоқчи бўлган юк автомобилидан 17 минг доллар нақд пул аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.