Жамият

Мирзо Улуғбекда ис газидан 6 киши вафот этди

Akmal Eshonxonov32 кўришлар
Мирзо Улуғбекда ис газидан 6 киши вафот этди

Бир хонадонда олти киши ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага хавфсизлик талабларига жавоб бермаган иситиш қозони ва газ тармоғига белгиланган тартибда уланмаган ускуна сабаб бўлган.

2026-йил 25-октябр куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этди, яна 2 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган.

Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Шунингдек, газ тармоғига белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди. Ускуналар малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ва уларнинг техник ҳолати мунтазам текширилиши лозим.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Мирзо Улуғбекда ис газидан 6 киши вафот этди | Effect.uz