Жамият

Зойир Мирзаев амфитеатрни таъмирлаш учун 7 млрд сўм ажратди

Akmal Eshonxonov19 кўришлар
Зойир Мирзаев амфитеатрни таъмирлаш учун 7 млрд сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳридаги «Янги Ўзбекистон боғи» ҳудудида жойлашган амфитеатрни капитал таъмирлаш учун 7 миллиард сўм ажратди.

16-ноябр куни имзоланган фармойишга кўра, маблағлар вилоят бюджетининг ИИ чорак даромадлари режаси ортиғи билан бажарилган қисмидан олинади. Пуллар «Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирексияси» ДУК ҳисоб рақамига ўтказилади.

Шу билан бирга, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам Тошкентда ўтказиладиган халқаро туризм тадбирлари учун маблағ ажратди.

Хусусан, 2026-йил 25–27-ноябр кунлари бўлиб ўтадиган «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси, халқаро инвестиция форуми ҳамда БМТ Туризм ташкилотининг «2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» очилиш маросимида Андижон вилояти делегациясининг иштирокини таъминлаш учун 602 миллион 704 минг 800 сўм йўналтирилади.

Мазкур маблағ Андижон вилояти бюджетининг 2026-йилги захира жамғармаси ҳисобидан ажратилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Зойир Мирзаев амфитеатрни таъмирлаш учун 7 млрд сўм ажратди | Effect.uz