Жамият

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 2,69 млрд сўм ажратилди

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 2,69 млрд сўм ажратилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидаги бир қатор йўлларни таъмирлаш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 2 миллиард 690 миллион сўм ажратди. Бу ҳақдаги қарор 19-октябр куни шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов томонидан имзоланган.

Ҳужжатга кўра, ажратилган маблағнинг 469 миллион сўми Дўрмон кўчасининг 150 метрлик қисмини таъмирлашга, 580 миллион сўми эса Мирзакалон Исмоилий кўчасининг 500 метрлик қисмида қурилиш-таъмирлаш ишларига йўналтирилади.

Шунингдек, Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг Форобий кўчаси билан кесишмасига 250 миллион, Чорбоғ кўчаси билан кесишмасига 200 миллион, Хонободтепа шоҳкўчаси билан кесишмасига 210 миллион сўм ажратилган.

Мирзо Улуғбек ва Темур Малик кўчалари кесишмасидаги ишлар учун 250 миллион сўм йўналтирилади. Бундан ташқари, Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қўшимча йўлак очиш учун 650 миллион сўм ажратилиши белгиланган.

Мазкур ишлар бўйича буюртмачи — «Тошкент шаҳри минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат муассасаси. Маблағлар унга Тошкент шаҳарини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ўтказиб берилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 2,69 млрд сўм ажратилди | Effect.uz