Жамият

Ўзбекистонда радарлар тезликни нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда

Akmal Eshonxonov28 кўришлар
Ўзбекистонда радарлар тезликни нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айрим радарлар автомобиллар тезлигини ҳақиқий кўрсаткичдан юқори қайд этаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мамлакат бўйлаб ўрнатилган фото-видео қайд этиш қурилмалари ва радарларни текшириш ишлари бошланганини маълум қилди.

Хизмат хабарига кўра, текширувлар фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати қоидалари ижросида қонунийликни таъминлаш ҳамда қурилмаларнинг аниқ ишлашини назорат қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Бу жараёнда махсус жиҳозланган автомобиллардан фойдаланилмоқда.

Мутахассислар радарларнинг техник талабларга мувофиқлиги, транспорт воситалари тезлигини ўлчаш аниқлиги ва қурилмаларнинг қонуний ишлаётганини ўрганмоқда.

Шунингдек, радарлар Ўзбекистон Миллий метрология институти мутахассислари томонидан мунтазам метрологик текширув ва синовлардан ўтказилиши билдирилди.

Текширувлар давомида камчилик ёки қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади. Ҳозирча текширилган радарлар сони ва аниқланган носозликлар бўйича маълумот берилмаган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда радарлар тезликни нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда | Effect.uz