Жиззах шаҳридаги икки тунги клубнинг Инстаграм саҳифаларига жойлаштирилган 500 га яқин видеоролик «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига зид деб топилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси 2026-йил сентябр–октябр ойларида Жиззах Леадер Фоод МЧЖ ҳамда «Азиз боғишамол клуб» МЧЖга қарашли тунги клублар рекламаларини ўрганган.
Таҳлил давомида видеороликларда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умумеътироф этилган нормаларига зид тасвир ва образлардан фойдаланилгани аниқланган.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Жиззах вилояти бўлими хулосасига асосан, мазкур рекламалар «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддаси талабларига зид деб топилган.
Натижада ҳар икки клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан қонунга зид реклама материаллари олиб ташланган. Қўмита маълумотига кўра, бу орқали 120 мингдан ортиқ обуначи номақбул реклама таъсиридан ҳимояланган.



