Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенсияси томонлари конференсиясининг 31-сессияси (ЦОП31) тадбирларида иштирок этиш учун Туркияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида юқори даражадаги учрашувда иштирок этди. Тадбирда “Нол чиқинди” (Зеро Васте) Глобал алянси ташкил этилгани эълон қилинди.
Мазкур алянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайтириш тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.
Зироат Мирзиёева учрашувда сўзга чиқиб, таклиф ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдўғанга чуқур миннатдорлик билдирди ҳамда унинг “Нол чиқинди” ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшаётган шахсий ҳиссасини алоҳида эътироф этди. “Нол чиқинди” Глобал алянси ташкил этилишини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон Биринчи хоними Алянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш, шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.




