Ўзбекистонда маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш учун жарима жорий этилди.
2-ноябр куни имзоланган қонунга мувофиқ, суюлтирилган углеводород газини маиший баллонларда бериш тартибини бузганларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, яъни 1,32 миллион сўмдан 2,2 миллион сўмгача жарима қўлланилади.
Шунингдек, бозорлар, савдо комплекслари ва савдо-кўнгилочар марказлари мулкдорларининг ёнғиндан мажбурий суғурталаш талабларини бажармаслиги учун мансабдор шахсларга 22 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача жарима белгиланди.
Ёнғин аудити талабларини бузган фуқароларга 6,6 миллион сўм, мансабдор шахсларга эса 13,2 миллион сўм жарима солиниши мумкин.




