"Иман Ҳолдинг компанияси мамнуният билан шуни маълум қиладики, биз компаниямизга янги шаръий кенгаш бўйича муваффақиятли қадамларни қўйдик.
Таниқли диний уламо Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошчилигидаги янги шаърий кенгаш тузилишини маълум қиламиз.
Аллоҳ таоло ушбу янги кенгашни компаниямиз ва инвесторларимиз учун хайрли ва муборак қилсин!
Ҳурматли инвесторлар ва кузатувчилар, бизни айни пайтда қўллаб-қувватлашингиз ва тушунишингизга ҳар қачонгиданда муҳтожмиз.
Биз — Иман Ҳолдинғнинг янги бошқарув жамоаси агар камчиликлар бўлса, уларни тузатишга ва янада профессионал менежмент учун ҳар қандай ўзгаришларни қилишда қатъий ва собит турамиз.
Айни шу вазиятда таклифимизга йўқ демасдан, рози бўлганлари учун Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга ташаккур билдирамиз!
Устоз билан биргаликда янги шаръий кенгашни тузишни бошлаганимиз барчамизга муборак бўлсин!", — деб ёзилади Иман Ҳолдинг расмий саҳифаларида.




