Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-сентябрдаги 605-сон қарорига мувофиқ, давлат олий таълим ташкилотларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган ҳамда турар жой билан қамраб олинмаган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби амал қилади.
Компенсация миқдори (ҳар ой учун):
Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 баравари (440 минг сўм);
Бошқа ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (220 минг сўм).
Кимларга ва қандай шартларда қоплаб берилади?
Фақат давлат олийгоҳларининг кундузги таълим шаклида ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга (грант ёки тўлов-контракт фарқи йўқ);
Ётоқхона билан қамраб олинмаган ҳамда ўзига ёки ота-онасига тегишли бўлмаган хонадонда ижарада яшаётганларга;
Доимий рўйхатда турган жойидан бошқа ҳудуддаги (туман, шаҳар миқёсида) ОТТда ўқиётганларга;
Ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда ўрнак кўрсатган, фаол талабаларга биринчи навбатда тўлаб берилади. (Эслатма: сиртқи, кечки, масофавий, нодавлат ва хорижий ОТТлар ҳамда қўшма таълим дастур талабаларига қоплаб берилмайди).
Ариза топшириш тартиби:
Аризалар ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн топширилади:
1. контракт.эду.уз ахборот тизими ёки мй.гов.уз портали орқали шахсий кабинетга кирилади;
2. “Ижара тўловлари” бўлими танланади;
3. “Ариза юбориш” тугмаси босилади.
Ижара шартномаси бўйича талаб:
Тўлов тайинланиши учун ижара.солиқ.уз сайтида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси бўлиши шарт. Битта хонадонда бир неча талаба турса, барчасининг исми шартномада кўрсатилиши шарт;
1-курслар учун имтиёз: фақат сентябр ва октябр ойлари учун ижара шартномаси сўралмасдан тўланади, ноябрдан бошлаб шартнома мажбурий.
МУҲИМ: Уйини талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромадлари учун даромад солиғидан тўлиқ озод этилган. Ижарага берувчилар шартномани расмийлаштиришдан хавотир олмаса ҳам бўлади.
Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Akmal Eshonxonov15 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон
Ангренда дерярли 80 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муоамалага киритилишига чек қўйилди
4 соат олдин24

Ўзбекистон
Таълим ташкилотлари учун аккредитация йиғими айрим ҳолларда тўрт баравар камайтирилиши мумкин
4 соат олдин46

Ўзбекистон
Тошкент нашриёт-матбаа техникуми директори ходимга босим ўтказганми? Мукофот пули берилмагани, ойлик қисқартирилиши ва ишдан кетиш талаби ҳақида шикоят
12 соат олдин57

Ўзбекистон
Эскроу тизими: уй-жой харидорлари маблағлари қурилиш компанияларидан ҳимоя қилинадими?
22 соат олдин46