“Замин Қурилиш” билан боғлиқ низо юзасидан фуқароларнинг эътироз ва мурожаатлари давом этмоқда. Кредит қарздорлиги учун гаровга қўйилган кўчмас мулк обектларининг ҳуқуқий мақоми ва кадастр ҳужжатларидаги тафовутлар юзасидан саволлар кўпаймоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2025-йил 31-октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан тафтиш тартибида протест киритган эди.
Низо “БРОЦЦОЛИ ПЛУС” МЧЖ, “ЕЛИТЕ ЦИТЙ” МЧЖ ва бошқа жавобгарлар билан боғлиқ. Ишда “Микрокредитбанк” олдидаги 74 миллиард сўмдан ортиқ кредит қарздорлигини гаровга қўйилган мол-мулклар ҳисобидан ундириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Прокурор протести асосида Тошкент шаҳар судида биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судга тақдим этилган экспертиза хулосаси муҳокама қилинди. Хулосада гаровга қўйилган обектларнинг кадастр рақамлари ва ҳужжатлардаги айрим маълумотлар ўртасида тафовутлар борлиги қайд этилган.
Бу ҳолат фуқароларда қўшимча саволлар пайдо қилди. Судя уларга прокуратурага мурожаат қилиб, қайта экспертиза тайинлаш масаласи бўйича судга илтимоснома киритиш имкониятини кўриб чиқишни тавсия этди. Суд мажлиси 18-декабрга қолдирилди.
Мажлисдан сўнг фуқаролар Тошкент шаҳар прокуратурасига бориб, масъуллар билан учрашди. Суҳбатда ишнинг кейинги жараёни, гаровдаги обектлар ва ауксион масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шундан кейин фуқаролар Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Урманов билан ҳам учрашди.
Учрашувда мазкур масалани ижобий ҳал этиш бўйича ваъда берилди. Эффецт.уз низо юзасидан суд жараёни ва кейинги воқеалар ривожини кузатишда давом этади.




