Qorong‘i rejim
Жамият

БРОЦЦОЛИ ПЛУС иши: Тошкент шаҳар прокуратураси тафтиш протести киритди

Akmal Eshonxonov15 кўришлар
БРОЦЦОЛИ ПЛУС иши: Тошкент шаҳар прокуратураси тафтиш протести киритди

Тошкент шаҳар прокуратураси Броццоли Плус МЧЖ билан боғлиқ фуқаролик иши бўйича суд қарорларига нисбатан тафтиш протести киритди. Прокуратура гаров мулкининг ҳаққоний ва холис баҳоланиши, зарур ҳолларда қўшимча ёки қайта экспертиза тайинланиши лозимлигини билдирган.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2026-йил 4-ноябр куни 2-1004-2506/89285-сонли фуқаролик иши бўйича тафтиш протести киритилган. Протест Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2026-йил 10-августда чиқарилган ажримга нисбатан берилган.

Ишда «БРОЦЦОЛИ ПЛУС» МЧЖ, «ЕЛИТЕ ЦИТЙ» МЧЖ ва Насуллоев С...нинг «Микрокредитбанк» АТБга нисбатан талаби кўриб чиқилган.

Суд ҳужжатларида банк фойдасига жами 74 миллиард 578 миллион 298 минг 369 сўм кредит қарздорлиги ва қарздорликни ундириш мақсадида гаровга қўйилган мол-мулкка ундирув қаратиш масаласи кўрсатилган.

БИРОҚ АСОСИЙ МАСАЛА — ГАРОВ МУЛКИНИНГ ҚИЙМАТИ

Прокуратура протестига кўра, «БРОЦЦОЛИ ПЛУС» МЧЖга тегишли Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, «Ўрта Масжид» МФЙ, Оханграбо кўчаси, 107-Б-уй манзилида жойлашган мол-мулк аввал 65 миллиард 342 миллион сўмга баҳоланган.

Бироқ кейинчалик суд томонидан тайинланган экспертиза натижасида мазкур обектнинг бозор қиймати 172 миллиард 171 миллион 651 минг сўм деб аниқланган.

Шу билан бирга, «Ориент Валуатион Гроуп» МЧЖнинг 2026-йил 23-июлдаги баҳолаш ҳисоботида ушбу обектнинг бозор қиймати 70 миллиард 660 миллион 535 минг сўм деб кўрсатилган.

Шундай қилиб, битта гаров обекти бўйича ҳужжатларда турли қийматлар акс этган:

65,342 млрд сўм — аввалги баҳолаш;

70,660 млрд сўм — «Ориент Валуатион Гроуп» баҳоси;

172,171 млрд сўм — суд экспертизаси хулосасидаги қиймат.

Айнан шу тафовут прокуратура протестининг муҳим нуқталаридан бирига айланган.

ПРОКУРАТУРА НИМАНИ СЎРАМОҚДА?

Тошкент шаҳар прокуратураси суддан гаров мулкининг ҳаққоний ва холис баҳоланишини таъминлаш мақсадида қўшимча ёки қайта экспертиза ўтказиш масаласини ҳал этишни сўраган.

Шунингдек, суд ҳужжатларининг ижросини иш тафтиш инстансиясида кўриб чиқилишига қадар тўхтатиш масаласи ҳам қўйилган. Протестда гаров мулкини реализация қилишда унинг ҳақиқий қийматини аниқлаш муҳимлигига ҳам эътибор қаратилган. Бу эса ишдаги энг муҳим саволни ўртага чиқаради:

Нега бир обектнинг қиймати турли баҳолашларда 65 миллиард сўмдан 172 миллиард сўмгача фарқ қилмоқда?

Айниқса, гап 74,5 миллиард сўмдан ортиқ кредит қарздорлигини қоплаш учун гаров мулкига ундирув қаратиш ҳақида кетаётган бир вазиятда, унинг реал бозор қийматини аниқлаш кредитор ва қарздорнинг ҳуқуқлари учун бирдек муҳим.

ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?

Прокуратура протести судда кўриб чиқилиши керак. Унда келтирилган далилларга кўра, гаров мулкининг баҳоси масаласига қайта ҳуқуқий баҳо бериш ва зарур ҳолларда экспертиза ўтказиш масаласи кўтарилган.

ЭФФЕЦТ.УЗ мазкур ишни кузатишда давом этади. Чунки бу ишда гап фақат кредит қарздорлиги ҳақида эмас. Гап катта қийматдаги гаров мулкининг ҳақиқий баҳоси, унинг қандай тартибда реализация қилиниши ва бу жараёнда барча тарафларнинг ҳуқуқлари қай даражада таъминланиши ҳақида кетмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

БРОЦЦОЛИ ПЛУС иши: Тошкент шаҳар прокуратураси тафтиш протести киритди | Effect.uz