Qorong‘i rejim
Жамият

Тошкентда ер майдонини расмийлаштириб бериш учун 1 миллион доллар талаб қилган солиқчи ушланди

Akmal Eshonxonov13 кўришлар
Тошкентда ер майдонини расмийлаштириб бериш учун 1 миллион доллар талаб қилган солиқчи ушланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг 38 ёшли ходими қўлга олинди. У Нурафшон шаҳридаги 3,5 гектар ер майдонида жойлашган, қурилиши тугалланмаган сехни юридик шахсдан харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, солиқ ходими ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш учун 34 та давлат идорасидан рухсатнома олиб беришини ҳам билдирган. Бу хизматлари эвазига у 1 миллион 50 минг доллар талаб қилган.

У Мирзо Улуғбек туманида харидор билан учрашиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда ер майдонини расмийлаштириб бериш учун 1 миллион доллар талаб қилган солиқчи ушланди | Effect.uz