Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида дўконнинг шифт ва том қисми зарарланди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 27-ноябр куни соат 21:53 да «Чинобод» маҳалласи, Чашма кўчасидаги дўконда ёнғин содир бўлгани ҳақида 112 тизими орқали хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, алангани тезкорлик билан бартараф этган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.




