Тошкент шаҳар прокуратураси тадбиркорлик субекти фаолиятини текшириш тартибини бузган солиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Ҳолатга Жиноят кодексининг 192²-моддаси асос бўлган. Унга кўра, тадбиркорлик субектларини текширишнинг белгиланган тартибини бузиш ёки уларни қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш маъмурий жазодан кейин такрор содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур моддада ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига қараб жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган.
Жумладан, жуда кўп миқдорда зарар етказилган ёки ҳаракат уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.




