Qorong‘i rejim
Жамият

Наманганда Қизил китобга киритилган ноёб қушларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Akmal Eshonxonov23 кўришлар
Наманганда Қизил китобга киритилган ноёб қушларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Наманган шаҳрида Қизил китобга киритилган икки турдаги ёввойи қушни сақлаётган ва улардан бирини сотмоқчи бўлган фуқаро аниқланди.

Экология бошқармаси Экополиция тезкор гуруҳи ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда «Янги аср» маҳалласида яшовчи К.Б. лочинлар оиласига мансуб итолғини сотаётган вақтида қўлга олинган. Шунингдек, унинг хонадонида қарчиғай қуши ҳам сақланаётгани аниқланган.

Қушлар Тўрақўрғон туманидаги махсус питомникка топширилди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 1,3 миллиард сўмдан зиёд деб ҳисобланган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун прокуратура органларига юборилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Наманганда Қизил китобга киритилган ноёб қушларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди | Effect.uz