Qorong‘i rejim
Жамият

Тошкентда икки ноқонуний колл-марказ фош этилди

Akmal Eshonxonov19 кўришлар
Тошкентда икки ноқонуний колл-марказ фош этилди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири давомида Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари фуқаролари томонидан ташкил этилган икки ноқонуний колл-марказ фаолиятини аниқлади.

Тезкор тадбирда жами 122 нафар хорижлик аниқланиб, улардан 18,5 минг доллар, 116,5 миллион сўм, 67 та ноутбук, 569 та телефон, 6 та Ви-Фи қурилмаси, 3 та сунъий йўлдош алоқа қурилмаси, 5 та компютер, 3 та планшет ва хорижий мобил операторларга тегишли 1 000 дан ортиқ СИМ-карта ашёвий далил сифатида олинди.

Маълум қилинишича, улар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларидаги онлайн-платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга оширган. Шунингдек, вирусли ҳаволалар юбориш орқали хорижий фуқароларнинг пулларини ўзлаштириш билан шуғулланган.

Бундан ташқари, 64 895 УСДТ миқдоридаги криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда икки ноқонуний колл-марказ фош этилди | Effect.uz