Qorong‘i rejim
Жамият

Бўстонлиқда нарколаборатория фош этилди: қарийб 4 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари олинди

Akmal Eshonxonov18 кўришлар
Бўстонлиқда нарколаборатория фош этилди: қарийб 4 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари олинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланган нарколаборатория аниқланди. Тезкор тадбир Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида ўтказилган.

Маълум қилинишича, 1993-йилда туғилган шахс интернет-наркодўконда омборчи вазифасида ишлаган. У яшаш манзилида гиёҳвандлик воситаларини қўлбола усулда тайёрлаш учун махсус лаборатория ташкил этган.

Текширув давомида манзилдан 1,5 кг алфа-ПВП, 1 кг спайс ва 50 грамм мефедрон, шунингдек, электрон тарозилар, зип-пакетлар ва бошқа ускуналар олиб қўйилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчи кўрсатмалари асосида вилоятдаги 20 та манзилдан «закладка» усулида яширилган яна 1 кг 165 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Умумий ҳисобда қарийб 4 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилиниб, уларнинг 12 минг 684 дозагача тарқатилишининг олди олинган.

Ҳолат юзасидан лабораторияни ташкил қилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Бўстонлиқда нарколаборатория фош этилди: қарийб 4 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари олинди | Effect.uz